Биз яшаётган жамият шунчалик тез ва кескин ўзгармоқдаки, бундай шароитда она ва боболаримиз тажрибаси кўп ҳолларда фойда бермай қолди.
Чунки янги технологиялар пайдо бўлмоқда, тиббиётда янги кашфиётлар юзага келмоқда, ҳаёт шароитлари, болаларни тарбиялашга бўлган қарашлар ва янги авлод қадриятлари ўзгармоқда.
Масалан:
Илгари: болани соатда эмизиш, 4 ойда қўшимча озиқ киритиш, бир ёшда она сутидан узиш, “қўлга ўргатма” тамойили.
Ҳозирда: талабга кўра эмизиш, қўшимча озиқ киритиш 6 ойдан эрта эмас, ЖССТ биринчи икки йилда она сути билан таъминлашни тавсия этади, боғлиқлик назариясига амал қилиш.
Замонавий она ва оталарнинг кўпчилиги ўтган авлоднинг амалиётларидан фойдаланишга тайёр эмас ва ўз йўлида мустақил изланишда. Социологияда бу ҳодиса "префигуратив маданият тури" деб аталади. Бунга қарши ўтган авлодлар "постфигуратив" бўлган – ота-она амалиёти авлоддан-авлодга ўтказилган.
Бу шундай ҳолатга олиб келадики, замонавий ота-оналар ўзлари жуда кўп саволларни мустақил равишда ҳал қилишлари, жавобларни топишлари ва бир-бирига зид маълумотларни саралашлари керак бўлади.
Ушбу талабга мос равишда бозорда турли таклифлар ҳам пайдо бўлди — ҳомиладорликка тайёргарлик, туғиш, она сути билан озиқлантириш, ухлатиш, қўшимча озиқ киритиш, боланинг соғлиғига ғамхўрлик қилиш, массаж қилиш, қўлла олиб бориш бўйича курслар ва ҳоказолар.
Бола ҳаётида рўй бераётган ҳар бир воқеа учун жавобгарлик 100% ота-оналар (асосан оналар) зиммасида. Илгари бола соғлиғи билан боғлиқ масалалар учун фақат педиатр жавоб берган, болаларни бутун жамият тарбиялаган: боғча тарбиячилари, мактаб ўқитувчилари, спорт секцияларидаги мураббийлар. Бугунги кунда замонавий ота-она нафақат боланинг бошпанаси, овқати ва кийими билан таъминланганлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олмоқда, балки янги талабларга ҳам жавоб беришлари керак:

- боланинг эмоционал интеллект ривожланиши;
- ижтимоийлашуви;
- ақлий ривожланиши;
- соғлиги ва жисмоний ривожланиши.