Боланинг ижобий "Мен" образини шакллантиришда исм билан боғлиқ машқлар жуда самарали ҳисобланади. Бола ўз исмини кун давомида кўп маротаба эшитади, шунинг учун унга нисбатан ижобий муносабат шаклланиши муҳимдир.
Вазифалар:
"Ҳар бир инсоннинг исми бор, лекин бу фақат одамни чақириш учун айтиладиган сўз эмас. Исм – бу сеҳрли ойна, у одам ҳақида кўп нарса айтса бўлади."
Бу жараёндан фақат бола эмас, балки ота-она ҳам катта завқ ва мотивация олади.
Машқ: «Менинг исмим»
Мақсад: болада ижобий "Мен" образини шакллантириш.Вазифалар:
- Боланинг ота-онасига бўлган ишончини мустаҳкамлаш.
- Тенчлантириш ва ёрдам бериш орқали болада ижобий ҳис-туйғулар уйғотиш.
- Боланинг ижодий қобилияти ва фикрлашини ривожлантириш.
- Болани ўзининг ноёблигини англашга ундаш.
Материаллар
- А4 форматидаги қоғоз, боланинг исми ёзилган шаклда.
- Фломастерлар, қаламлар, бўёқлар.
- Қўшимча элементлар: ялтироқлар, стикерлар, атир ёғлари.
- Осуда мусиқа, шам ёқиш тавсия этилади.
Машқни қандай ўтказиш керак?
1-қадам: Исм ҳақида суҳбатлашиш.
- Болага унинг исмини танлаш тарихи ҳақида ҳикоя қилинг.
- Саволлар беринг:
- Сен ўз исминг нима учун шундай эканлигини биласанми?
- Бу исмни ким ўйлаб топган?
- Исминг нима англатади?
- Сенга исминг ёқадими?
- Сени қандай эркалашиб чақиришади?
- Исминг тўғри келадими? Нима учун?
"Ҳар бир инсоннинг исми бор, лекин бу фақат одамни чақириш учун айтиладиган сўз эмас. Исм – бу сеҳрли ойна, у одам ҳақида кўп нарса айтса бўлади."
2-қадам: Болани материаллар билан таништириш.
- Боланинг исмининг ёзилган шаклини кўрсатинг ва қандай чиройли қилиб безаш мумкинлигини тушунтиринг.
3-қадам: Ижодий жараёндан завқланинг.
- Боланинг фаол қатнашишини рағбатлантиринг.
- Ота-она ҳам бола билан биргаликда ўз исмини безаса, машқ янада самарали бўлади.
4-қадам: Исмнинг ҳар бир ҳарфига тавсиф танлаш.
- Исмнинг ҳар бир ҳарфи учун болага хос бўлган ижобий сифатни топинг.
- "М" – меҳрибон.
- "А" – ақлли.
- "Д" – доно.
5-қадам: Якуний суҳбат.
- Болада қанчалик кўп ижобий сифатлар борлигини таъкидланг.
- Унинг қандай ноёб ва ажойиб эканлигини қайта-қайта уқтиринг.
Натижа
Ушбу машқ боланинг ўз-ўзига ишончини оширади, ижодий қобилиятларини ривожлантиради ва ота-оналар билан мустаҳкам муносабат ўрнатишга ёрдам беради.Бу жараёндан фақат бола эмас, балки ота-она ҳам катта завқ ва мотивация олади.