Депрессия – янги аср зараркунандаси

Depressiya haqida ko'proq bilmoqchimisiz? Depressiyani engish uchun bepul ko'rsatmalarimizni ko'rib chiqing.
Қоҳирадаги Азҳар университети тиббиёт факултети илмий ходими Доктор Али Исмоил Абдураҳмон Истишорий
Депрессия инсондаги узлуксиз изтироблардан келиб чиқади. Бу балоғат ёшидагиларда кўп кузатилиб, аёлларда 20 %, эркакларда 10% учрайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда ярим миллиардга яқин одам ушбу касалликдан азобланаётганини аниқлади. БМТ хабарига кўра, бир йилда 92 миллиондан ортиқ одам ишдан бўшатилгани, ишсизлиги сабабли қийинчиликка дучор бўлади, қаттиқ тушкунликка тушиб қолади. Депрессия касалига учраганларнинг иш ўринларидан ажралишлари сабабли миллиардлаб долларлар зарар кўрилади. Миллий иқтисодга ортиқча сарф-харажатлар ҳамда дори воситаларининг ҳаддан ортиқ ишлатилиши натижасида киримлар сезиларли камаяди.

Вафот ва касаллик сабабли даромад тушиши ҳам кузатилади. Инсоннинг ишга яқорсиз бўлиб қолиши ҳамда бир жойда кўп бўш бўлиши вақтида қон босимининг кўтарилиши, қандли диабед ва саратон каби кўплаб касалликлар ортириб олиши исботланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, 2020 йилга бориб депрессия касаллиги юрак касалликларидан сўнг иккинчи ўринга кўтарилиб олади. Олимлар аниқлашича, инсон ҳаётидаги ички кечинмалар, яъни болаликда ота-онадан бирини йўқотиш, тарбия услуби, болага муомала қилишда онанинг ҳаддан ортиқ қаттиққўллиги каби ортиқча босимлар депрессия касалининг пайдо бўлишига олиб келади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу касалликка чалинганларнинг кўпи ҳиссиётларга қаттиқ берилганлар, яна кўплари организм реаксиясининг кескин сусайиши ва руҳий далда ва чидамлилик ҳамда сабрни йўқотганлардир.

photo_2024-01-19_02-30-59.jpg


Шу ўринда муҳим савол туғилади. Ҳоп, шундай экан, ушбу касалликдан қандай ҳимояланамиз? Бу саволга жавоб икки қисмни ўз ичига олади. Биринчиси, ҳимоя йўли. Бу юқорида зикр қилинган омиллар билан биргаликда касалликнинг келиб чиқмаслигига уриниш: Соғлом тарбия ва тўғри турмуш тарзини яратиш, оталар ва фарзандлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, болаларни мустақил ҳаётга пухта тайёрлаш, жамият орасида жисмоний тарбия муҳитини яратиш ва онгли равишда барчанинг ўз қизиқишлари билан шуғуланишига шароит яратиб бериш, мактабларда махсус давралар ташкил этиш, талабалар ўртасида касалликнинг тарқалиш тезлигидан кучли ҳимоя каби ишлар. Муолажа йўлига эътибор қаратиш. Касални зудлик билан муолажа қилиш учун ёрдам берадиган йўллар айтилади. Касаллик қайталанмаслиги учун олти ойдан кам булмаган муддатда даво муолажалари қатъий олиб борилади. Бу сурункали бўлиб кетмаслиги учун жуда муҳимдир.

Депрессияга қарши туриш учун батафсил маслаҳатлар:

1) Бир кунда 30 дақиқа жисмоний машқаларни амалга ошириш. Бу эса хотиржам табиий уйқуга ёрдам беради ва инсон мижозини яхшилайди.
2) Ижтимоий муносабат ва алоқаларда меъёрни сақлаш. Унда ўзгаларнинг риоясини қилиш муҳим муолажавий фойда ҳисобланади.
3) Гигиеник тўғри овқатланиш. Хусусан, мевалар, янги узилган кўкат ва сабзавотлар, балиқлар истеъмоли жуда фойдалидир.
4) Мия фаолиятини яхшиловчи аминокислата таркибига кирувчи фосфорли ёғ истеъмоли.
5) Маккажўхори ва картошка каби ёғи оз бўлган тинчлантирувчи нарсалар истеъмол қилиш.
6) Қаҳва, чойни кам ичиш, айниқса, уйқусизлик депрессияси бўлса.
7) Ёрқин қуёш остида кўпроқ туриш. Қоронғулик ва совуқ депрессия пайдо бўлишида асосий омилдир.
8) Эҳтиёж пайтида шифокор назоратига бориш ва муолажаларни олишдир.
 
Ushbu saytda joylangan barcha maqolalar faqat tanishtirish maqsadida taqdim etilgan. Ular davolanishning o‘rnini bosa olmaydi va hech qanday davolash tavsiyalarini o‘z ichiga olmaydi. Sog‘lig‘ingiz bilan bog‘liq har qanday muammolar yuzaga kelganda, albatta, shifokoringizga murojaat qilishingiz kerak.
Orqaga qaytish
Yuqorida