Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёда ҳар олтинчи эркак туғмаслик муаммосига дуч келади. Россияда эса ҳар бешинчи эркак фарзанд кўришда қийинчиликларга дуч келади.
Туғмаслик нафақат авлодни давом эттириш муаммосидир. Бу оила учун жиддий синов. Доимий танглик хроник стрессга, низоларга олиб келади.
Эркаклар ҳам аёллар каби ҳиссиётларини ифода этишга ҳақли. "Туғмаслик" ташхисини эшитган эркаклар ҳам қўрқув ва ташвишларни бошдан кечиришлари мумкин.
Бу вазиятда муаммога қаратиб "застривание" ҳолати юзага келиши мумкин, ўз-ўзига ишонч пасаяди, асабийлик пайдо бўлади, атрофдан узоқлашишга уриниш, ишга берилиш, спиртли ичимликлар ичиш ёки ўйинларга кўпроқ берилиш орқали муаммолардан қочишга ҳаракат қилиш ҳоллари кўзга ташланиши мумкин.
Бу ёпиқ ҳалқага натижада ҳар икки шерик тушиб қолади: бундай вазиятда муносабатдаги алоқалар йўқолиши муаммони ҳал қилишни янада қийинлаштиради.
Шерикни қўллаб-қувватлаш учун нима қилиш керак?
Дарҳақиқат, ЭКО протоколи жуфтлик учун осон давр эмас.
Хавотир, стресс, назорат йўқотилиши муносабатларга таъсир кўрсатади. Низолар, яқинлик йўқолиши, ўзаро назорат ва талаблар, узоқлашиш ҳолатлари кўпайиши мумкин.

- Жаҳл қилманг, айбламанг ва барчасини "ҳозир ва бу ерда" аниқлашга уринманг. Агар сизга шеригингиз бепарво туюлса ҳам, эҳтимол, бу фақат ташқи кўриниш бўлиб, унинг ортида оғриқ ётади.
- Муаммодан кўз юмманг, гўёки ҳеч нарса бўлмагандек. Эркак тайёр бўлган вақтда бу ҳақда суҳбатлашинг.
- Қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Ишончлилик ва очиқлик асосий омилдир; уни бағрингизга босиш, бирга вақт ўтказиш, умумий машғулот топиш орқали кўмак беринг.
- Шуни эсдан чиқармангки, сиз бирга экансиз ва бу муаммони биргаликда ҳал қилиш муҳим. Асосийси – биргаликда ҳаракат қилиш, маълумотларни ўрганиш, зарур процедураларга ва шифокорларга бирга боришдир.
- Психологга мурожаат қилишдан қўрқманг. Ёрдам ва қўллаб-қувватлаш жуда муҳим.