Муқаддас динимизда эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббат давомийлигини таъминлаш учун ўзига хос қонун-қоидалар жорий қилинган. Агар эр ва хотин мазкур қоидаларга амал қилишса, бир-бирларига нисбатан зиммаларидаги бурч ва масъулиятларини ҳис қилиб, сидқидилдан адо этишса, бундай оила бахт ва саодат қасрига айланади.
Эр ва хотиннинг мажбуриятлари ҳақида Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида батафсил ёритилган. Мужтаҳид уламоларимиз мазкур оят ва ҳадислардан кўплаб ҳукмларни чиқарганлар. Ҳамма ҳужжат ва далилларни тўплаб ўрганган уламоларимиз эрнинг хотиндаги ҳақларини қуйидагича баён қилганлар.
Эрнинг зиммасидаги баъзи мажбуриятлар:
Эр аёлига яхши ва чиройли муомала қилиши.
Аввалги вақтларда тандир олдида нон ёпиб туриш энг нозик ва зарур ишлардан бўлган. Аёл киши нима бўлса ҳам ёпаётган нонини ташлаб кета олмаган. Аммо, шундай бўлса ҳам эри уни ўз ҳожатига чақирса, аёл киши эрининг чақириғига жавоб берсин, деб таъкидланмоқда. Демак, аёл киши эри хоҳлаган вақтда, шаръий узр бўлмаса, унинг эҳтиёжини қондириши керак. Шаръий узр дейилганда, фарз рўза тутган, ҳайз ёки нифос кўрган ҳолатлар кўзда тутилади.
Эр ва хотиннинг мажбуриятлари ҳақида Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида батафсил ёритилган. Мужтаҳид уламоларимиз мазкур оят ва ҳадислардан кўплаб ҳукмларни чиқарганлар. Ҳамма ҳужжат ва далилларни тўплаб ўрганган уламоларимиз эрнинг хотиндаги ҳақларини қуйидагича баён қилганлар.
Эрнинг зиммасидаги баъзи мажбуриятлар:
Эр аёлига яхши ва чиройли муомала қилиши.
- Аёлга маҳр бериш. Афсуски, баъзи эрлар зиммаларида шундай вазифа борлигини ҳам билмайдилар.
- Эр хотиннинг озорини кўтариши, у ғазабланганида ва жаҳли чиққанида мулойим бўлиши, унинг хатоларини кечириши.Бундай қилиш – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига амал қилишдир. Эр хотинининг айрим феълидан ғазабланса, оилани бузишга шошилмаслиги, балки унинг яхши одатларини ҳам кўз олдига келтириб, шу билан кўнглини тўқ қилиб юриши керак экан.
- Эркак аёлини қизғаниши, унинг ор-номусини сақлаши. Исломда рашк юксак баҳоланади ва юксак баҳоланиши билан бир қаторда, бу борада ҳаддан ошиш, чегарадан чиқиш қораланади. Ўз ўрнида ва меъёрида бўлган рашк эркакда бўлсин, аёлда бўлсин, мақталган ва гўзал турмуш тақозо этган хислатлардандир. Ҳар икки томон ҳам умр йўлдошининг меъёрдаги рашкини қадрлаши лозим.
- Эр хотинини уй-жой билан таъминлаши. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Уларга (талоқ иддасини сақлаётган хотинларингизга) ўзларингиз маскан тутган жойдан тоқатингизга қараб жой берингиз…” (Талоқ сураси, 6- оят).
- Эр хотинининг озиқ-овқат ва кийим-бош каби нафақасини таъминлаши.Нафақанинг миқдори эрнинг иқтисодий ҳолидан келиб чиқиб белгиланади. Мазкур нафақа миннат ва таънасиз бўлиши керак. Чунки нафақа бериш, эркакнинг хотинига қилган марҳамати эмас! Балки, Аллоҳ таоло эрнинг зиммасига фарз қилган амални бажаришдир! Динимизда эр оиласига сарфлаган харжлари учун ажр ва савобга эришади.
- Аёлига зарурий шаръий масалаларни ўргатиши. Демак, ҳар бир эр мусулмон киши билиши керак бўлган зарурий маълумотларни аёлига ўргатиши зарур бўлади. Ҳеч бўлмаганда масжид ва бошқа жойлардаги насиҳат ва марузаларни яхши тинглаб, аёли ва фарзандларига етказиши керак.
- 8. Эр хотинининг хусусиятлари ва ўрталаридаги алоқалари ҳақида оғиз очмаслиги ҳамда одамлар ўртасида ёймаслиги керак. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “…Улар сизлар учун либос, сизлар улар учун либосдирсиз…”, (Бақара сураси, 187-оят). Уламолар ушбу ояти кариманинг тафсирларида “либос” сўзига турлича маънолар берганлар. Баъзилар эр-хотин бир-бирининг айбу нуқсонини либос каби яширади, десалар, бошқа бирлари эр-хотин бир-бирларини фаҳш ва зинодан сақлайдилар, деган маъноларни берганлар.
- Аёл киши эрига итоаткор бўлиши.Аёл киши гуноҳ бўлмаган барча ишда эрига итоат қилиши лозим. Аёлнинг эрига итоат қилиши нақадар буюк фазилат ва бахт эканлиги ҳақида Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга жаннатнинг истаган эшигидан кир!”, — дейилади” (Имом Табароний ривояти).
- Аёл киши фақат эрининг розилиги билангина кўчага чиқиши. Чунки, мантиқан ўйлаб қаралса ҳам, уй аёл кишининг фитрати ва табиатига мос бўлган фаолият майдони ҳисобланади. Эркак киши кўчадаги ишлар, пул топиш, рўзғор тебратиш учун масъул экан, ўз-ўзидан болаларни парваришлаш, уларни уй ичида едириб-ичириб ўтиришга, кийим-кечакларни ювиб, дазмоллашга вақти бўлмайди. Бу табиатан аёл кишининг фитрий вазифаларидандир.
- Хотин эрининг ҳаққини ўз ҳаққидан ва ҳамма яқинларининг ҳаққидан ҳам устун қўйиши керак.Чунки зиммасидаги эрининг ҳаққи жуда каттадир. Бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Аёл киши эри борида, унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол бўлмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
- Эри тўшакка чақирганда, унга тўсқинлик қилмаслиги. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
Аввалги вақтларда тандир олдида нон ёпиб туриш энг нозик ва зарур ишлардан бўлган. Аёл киши нима бўлса ҳам ёпаётган нонини ташлаб кета олмаган. Аммо, шундай бўлса ҳам эри уни ўз ҳожатига чақирса, аёл киши эрининг чақириғига жавоб берсин, деб таъкидланмоқда. Демак, аёл киши эри хоҳлаган вақтда, шаръий узр бўлмаса, унинг эҳтиёжини қондириши керак. Шаръий узр дейилганда, фарз рўза тутган, ҳайз ёки нифос кўрган ҳолатлар кўзда тутилади.
- Хотин киши Аллоҳ таоло эрига берган насибага рози бўлиши ва унга инжиқлик қилмаслиги керак.Аёл киши эри топган нарсага шукр қилиб, қаноат либосини кийиб, эрининг ризқ топишдаги машаққатларини қадрлаши, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, ундан ҳожатдан ортиғини талаб қилмаслиги даркор. Балки, эрини ҳам қаноатга ундаб, ҳаром йўллардан огоҳлантириши зарур. Момоларимиз эрларини кузатаётиб, шундай деган эканлар: “Ҳаром касбдан сақланинг! Биз очлик ва қийинчиликка чидаймиз, аммо дўзах оловига чидай олмаймиз”. Афсуски, баъзи аёллар бошқа эрни ўз хотинига сарфлаган нарсаларини мисол қилиб, эрларидан худди шундай таъминот талаб қиладилар. Ҳолбуки, дунёвий соҳада инсон ўзидан юқоридагига эмас, ўзидан пастроқдагиларга қараши айни ҳикматдир. Ана шунда инсон ўзининг қанчалар кўп неъмат ичида эканлигини ҳис қилиб, шукр қилишни бошлайди.
- Хотин гўзаллиги билан эрига фахрланмаслиги, эри хунук бўлса, ёмон кўрмаслиги, агар бой бўлса, эри олдида моли билан ғурурланмаслиги керак.Балки эр томонини риоясини қилиши, уни ҳурмат ва қадрлаши лозим.
Yarim shaffof yengil mato. Universal o'lcham. Ko'krak qismida jozibali krujevalar. To'plamga kiradi: ko'ylak + paypoq + trusik. 129 000 so'm. O'zbekiston bo'ylab bepul yetkazib berish.
Material: Prozrachnoe to‘r mato spandeks bilan aralash, yengillik va qulaylikni ta’minlaydi. Dizayn: Bo‘yin bilan bog‘langan top va ochiq bel romantiklik va o‘ziga xoslik qo‘shadi.
Material: Prozrachnoe to‘r mato spandeks bilan aralash, yengillik va qulaylikni ta’minlaydi. Dizayn: Bo‘yin bilan bog‘langan top va ochiq bel romantiklik va o‘ziga xoslik qo‘shadi.