Прокрастинация хар доим одамлар учун муаммо бўлганми?

400 dan ortiq bepul darslar va ko'rsatmalar sizga yomon odatlardan voz kechishni va yaxshilarini amalga oshirishni o'rgatadi.
Йилнинг ярми ўтиб кетди, аммо янги йил режалари ҳали ҳам қоғозда қолмоқда...

Ҳақиқатан ҳам орзулар фақат қоғозда қолиб кетадими? Ўзимизни йиғиб, уларни амалга оширишни қачон бошлаймиз? Йил охирида қилган ишларимиз билан фахрлана оламизми ёки яна нимадир қилишни қўрқинчли "бўри"га ем бўлдик деб ўзимизни айблаймизми?

Бугунги кунда "Мен — прокрастинаторман" деган иборани тобора кўпроқ эшитяпмиз. "Прокрастинация" сўзи замонавий одам учун одатий тушунчага айланди. Бу атама илк бор 1977 йилда илмий атама сифатида Пол Рингенбах томонидан ишлатилган ва лотинча "pro" (олдга) ва "crastinus" (эртага) сўзларидан ҳосил бўлган.

Прокрастинация хар доим одамлар учун муаммо бўлганми (1).jpg


Прокрастинациянинг мазмуни — ишларни ортга суриш, бу эса келажакда конфликтлар, ўз-ўзига нисбатан ҳурматнинг йўқолиши ва стрессга олиб келади.

Аввалги даврлар ва ҳозирги замон ўртасидаги фарқ. Кўпчилик "Биз ёшлигимизда бундай эмасдик" деб айтади ва бу ҳақиқат. Замона, муҳит ва жамият ўзгарди. Олдин мақсад қўйиш ва унга эришиш осонроқ эди; одамларнинг диққатини чалғитувчи омиллар камроқ бўлиб, вақт самарали сарфланар эди. Ҳозир эса чексиз имкониятлар ва катта танловлар ичида янги авлоднинг ўз йўлини топиши қийинлашди.

Бугунги жамиятда вақтимиз кўп, аммо ундан тўғри фойдалана олиш кўникмаси етмаяпти.

Нега бугунги кунда одамлар прокрастинацияга мойил?

1. Қалтислик ва муддат охири​

Бу усул билан ишловчи одам охирги дақиқага қадар кутиладиган вазифаларни бажаришни ортга суриб, ўзига "зарба" беради. Охирги дақиқада кўплаб вазифаларни бажаришга уриниб, асабларини чарчатади.

2. Хато қилиш ва муваффақиятсизликдан қўрқиш​

Бу турдаги прокрастинаторлар ўзларини ғалати ёки нотўғри кўрсатишдан қўрқишади. Улар ресурслар ва вақтдан маҳрум бўлишдан, омадсиз бўлишдан ёки танқид қилиниши мумкин.

3. Қарор қабул қилишдан қўрқиш​

Кўпинча улар ўзларининг "муҳим" нарсаларини аниқлай олмайдилар ва ҳаётдаги устуворликларини белгилашда қийналадилар.

Прокрастинацияни енгишда энг муҳим қадамлардан бири — ўз ҳаракатларингиз устида назорат ўрнатиш ва олдинга интилишдир.
 
Orqaga qaytish
Yuqorida